Хитой марказий телевидениеси хабарига кўра, улардан тўрт нафари қутқарилди, икки нафари бедарак йўқолди.
Ҳодиса 28 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 12:50 да содир бўлди. Бир йўналишда ҳаракатланаётган иккита юк кемаси тўқнашиб кетди. Улардан бири чўкиб кетди. Маълум қилинишича, фавқулодда ҳолат туфайли атроф-муҳит ифлосланиши кузатилмади, деб хабар беради tass.ru.