15 бош шарқ бўғма илонни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

    Яшил сайёра 2 июн 2025 752

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу илонлар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бўлиб, ҳозирда жониворлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

    Қайд этилишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳамда Экология вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Навоий” чегара божхона пости орқали юртимиздан чиқиб кетаётган қўшни давлат фуқароси 15 бош тирик бўғма илонларни тегишли рухсатномаларсиз олиб чиқмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.

    Унга тегишли 10 литр ҳажмли елим идишга жойланган мазкур илонлар “шарқ бўғма илони” зотига мансуб бўлиб, Ўзбекистон Республикасида Устюрт платоси, Жанубий Оролбўйи, Возрождения яримороли, Марказий Қизилқум, Зарафшон водийси, Қарши чўли, Зарафшон тоғи, Қашқадарё, Жиззах вилояти (Зомин тумани), Сирдарё вилояти чўллари, Тошкент вилоятидаги тоғ ёнбағирлари, Фарғона водийси, Сурхондарё вилоятининг текислик ва тоғолди қисмида учрайди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates