Унга кўра:
- Фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи (аввал 100 фоиз);
- Бир йил давомида такрор содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Мазкур Фармон кучга киргунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар (227 прим 1-модда) учун қўлланилган молиявий жарималар бўйича мавжуд қарздорликнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади ва қарздорликни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.
Ундирилган жарима суммаларининг 98 фоизи келгуси тўловлар ҳисобига тадбиркорлик субъектларига қайтарилади.