Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, Самарқанд вилоятида эсаётган кучли шамол натижасида соат 8:00 ҳолатига айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилди.
Бунинг натижасида Самарқанд шаҳри, Жомбой, Ургут, Тайлоқ, Пастдарғом ва Оқдарё туманларининг айрим ҳудудларида жами 3250 та истеъмолчининг электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истемолчилардан узр сўраймиз.