Ортиқча тўланган солиқ қандай тартибда қайтарилади?

    Солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ тўловчининг қарзи бўлмаган тақдирда шу солиқ тўловчига қайтарилиши ёхуд ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши лозим.

    Солиқ тўловчида солиқ қарзи мавжуд бўлган тақдирда, ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқ суммаси ушбу қарзни узиш ҳисобига қуйидаги кетма-кетликда ҳисобга олиниши лозим:

    — мазкур солиқ турининг пеняси бўйича қарз ҳисобига;

    — бошқа солиқлар ва уларнинг пенялари бўйича қарзни узиш ҳисобига;

    — солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни тўлаш ҳисобига.

    Солиқ кодексига кўра, ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига кўра солиқ тўловчига тўлиқ ёки қисман қайтарилиши мумкин.

    Солиқларнинг ортиқча тўлангани эҳтимолидан далолат берувчи фактлар аниқланган тақдирда, солиқ органининг ёки солиқ тўловчининг таклифига кўра солиқлар, пенялар ва жарималар бўйича ҳисоб-китобларни биргаликда ўзаро солиштириш ўтказилиши мумкин.

    Солиқнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳамда ҳисобланган фоизларини ҳисобга олиш ёки қайтариш миллий валютада амалга оширилади.

    Солиқ бўйича қарзини қоплаш ҳисобига солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган суммани бошқа солиқлар ва уларнинг пенялари бўйича қарзни узиш ҳисобига солиқ органлари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

    Ортиқча тўланган солиқ суммасини солиқ қарзини қоплаш ҳисобига ҳисобга олиш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан солиқнинг ортиқча тўланганлиги факти аниқлаган кундан эътиборан ёки солиқ органи ва солиқ тўловчи томонидан у тўлаган солиқларни биргаликда ўзаро солиштириш ўтказилган бўлса, бундай биргаликдаги солиштириш далолатномаси солиқ органи ва солиқ тўловчи томонидан имзоланган кундан эътиборан ёхуд суднинг тегишли қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан ўн кун ичида қабул қилинади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates