1 январдан мол-мулк солиғи Тошкентда 3 миллион, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида 2 миллион сўм этиб белгиланмоқда

    Мамлакатимизда 16 декабр 2023 1945

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

    Мазкур масала юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров маъруза қилди:

    – Ушбу қонун лойиҳаси билан тадбиркорлик субъектлари манфаатидан келиб чиқиб, уларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йил учун белгиланган солиқ сиёсатида асосий солиқ ставкалари – қўшилган қиймат солиғи, фойда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад, юридик шахсларнинг мол-мулк, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи, ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқлар ўзгаришсиз қолдирилмоқда. Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча енгилликлар яратиш мақсадида камерал солиқ текширувида тадбиркордан ҳужжат талаб қилиш, бино ва ҳудудларига кириш ёки уни идорага чақириш тақиқланмоқда.

    Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилгача қисқартирилмоқда, фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлар даромадининг чегаравий миқдори 5 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмга оширилмоқда.

    Қонун лойиҳасида солиқ солиш базасини кенгайтириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш, инфляция даражасидан келиб чиқиб акциз солиғи ва ресурс солиқларини индексация қилиш белгиланмоқда. Жумладан, 2024 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда хизмат кўрсатаётган хорижий якка тартибдаги тадбиркорларни қўшилган қиймат солиғига тортиш, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи базасини аниқлашдаги 1 квадрат учун ўрнатилган минимал қиймат ўрнатиш тартибини жисмоний шахсларнинг нотурар объектлари учун ҳам қўллаш амалиёти жорий этилади.

    2024 йил 1 апрелдан бошлаб таркибида шакар ёки бошқа ширинлантирувчи ва (ёки) ҳушбўйлаштирувчи моддалар қўшимчалари бўлган минерал ва газланган ичимликларга 1 литр учун 500 сўм, шунингдек, энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликларга 1 литр учун 2 000 сўм миқдорида акциз солиғи жорий этилмоқда. 2024 йил 1 январдан фильтрланган ва фильтрсиз сигареталар ҳамда бошқа тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 12 фоизга индексация қилинмоқда.

    2024 йил 1 январдан мол-мулк солиғи асосий ставкаси, яъни 1,5 фоиз сақлаб қолинган ҳолда солиқ базасини ҳисоблашда 1 квадрат учун ўрнатилган минимал қиймат Тошкент шаҳрида 3 миллион, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида 2 миллион сўм, бошқа шаҳар ва қишлоқлар учун 1,2 миллион сўм этиб белгиланмоқда.

    Шунингдек, қонун лойиҳаси билан ресурс солиқларининг ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида солиқ тўловчининг шахсий кабинети, уяли телефон рақамига ва солиқ органларининг махсус мобил иловасига СМС-хабарнома шаклида солиқни тўлаш тўғрисида хабарнома юбориш тартиби киритилмоқда. Маълумот учун, амалда хабарнома солиқ тўловчиларга фақат имзо қўйдирилган ҳолда ёки почта орқали берилар эди.

    Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳасида кўзда тутилаётган айрим масалалар юзасидан савол ва эътирозларини билдирди. Қизғин баҳс-мунозара ва савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates