11 ой давомида табиатга 9 787,2 млн сўм миқдорида зарар етказилган

    Яшил сайёра 24 ноябр 2020 1205

    АОКАда ўтган матбуот анжмунида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нарзулла Обломуродов мораторий давридаги ишлар ҳақида ахборот берди:

    Мораторий даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 4018 та (10 ойлик ҳолатига) мурожаат келиб тушган, мурожаатларда 188 943 туп давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат сўралган;

    20 ноябрь ҳолатига кўра, жами қонунбузарликлар сони 3 897 та, белгиланган жарима — 4 316,1 млн сўмни ташкил этиб, шундан 2 757,4 млн сўми ундирилди;

    табиатга етказилган зарар — 9 787,2 млн сўмни ташкил этиб, шундан 2 942,4 млн сўми ундирилди;

    ундирилмаган жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида 338 та ҳолат бўйича (6 913,1 млн сўм) тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга (суд, прокуратура, МИБ, ИИБ) киритилди;

    17 та ҳолат бўйича қонунбузарлик содир этган шахсларга жиноий иш қўзғатилган.