31 январь куни мамлакатимиз маданияти ва санъатини юксалтириш, унинг халқаро миқёсдаги нуфузини оширишда салмоқли, серқирра ижоди билан катта ҳисса қўшган истеъдодли бир гуруҳ ижодкорлар “Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти билан тақдирланди.
“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти билан тақдирлаш маросими ҳар йилгидан кўра, бу йил ўзгача руҳ ва форматда ўтказилганлиги билан ажралиб турди.
Мукофотга театр, цирк, мусиқа соҳасининг эстрада, анъанавий, академик, фольклор, бастакорлик, композиторлик, рақс, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, бадиий ижод ҳамда маданият ва санъатнинг бошқа йўналишларида фаолият юритаётган соҳа вакиллари орасидан номзодлар кўрсатилиб, 20 нафари тақдирланди.
Кино, театр ва оммавий томошалар йўналиши:
Йилнинг энг яхши спектакли – Чўлпон спектакли;
Йилнинг энг яхши бадиий фильми – Баҳодир Ялангтўш;
Йилнинг энг яхши қўғирчоқ спектакли – Қашқадарё вилояти «Алп ўғлон» спектакли;
Йилнинг энг яхши театр актёри – Ҳамза Ҳасанов;
Йилнинг энг яхши театр актрисаси – Севара Шодиева;
Йилнинг энг яхши театр режиссёри – Обиджон Абдуллаев;
Йилнинг энг яхши қизиқчиси – Жамшид Норматов;
Йилнинг энг яхши цирк артисти – Дарина Матвеева.
Эстрада, анъанавий, опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати йўналиши:
Йилнинг энг яхши анъанавий эркак хонандаси – Бобур Кенжаев;
Йилнинг энг яхши анъанавий аёл хонандаси – Адолат Исмоилова;
Йилнинг энг яхши опера ижрочиси – Отабек Назиров;
Йилнинг энг яхши эстрада эркак хонандаси – Ғайбулла Турсунов;
Йилнинг энг яхши эстрада аёл хонандаси – Жасмин (Мадина Файзуллаева);
Йилнинг энг яхши оркестри – Ўзбекистон давлат симфоник оркестри;
Йилнинг энг яхши раққосаси – Дилноза Мирзаева;
Йилнинг энг яхши созандаси – Саидакбар Турсунхўжаев.
Тасвирий ва амалий санъат йўналиши:
Аҳолига хизмат қилган йилнинг энг яхши кутубхонаси – Саъдулла Қурбонбоев;
Йилнинг энг яхши адиби (шоири) – Қутлибека Раҳимбоева;
Йилнинг энг яхши миллий маданият маркази – Республика Туркман миллий маданий маркази;
Йилнинг энг яхши медиа лойиҳаси – Овоз.
Мукофотга сазовор бўлган ижодкорлар маданият вазирининг буйруғи асосида мукофотнинг махсус статуэткаси ҳамда сертификати, шу билан бирга, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилди.










