2021 йилдан бошоқли дон экинлари бўйича давлат хариди тўлиқ бекор қилинади

    Ҳукуматнинг “2021 йилда бошоқли дон етиштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (546-сон, 08.09.2020 йил) қабул қилинди.

    Унга кўра:

    - Президентнинг 2020 йил 6 мартдаги “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилади;

    - бошоқли дон экинлари бўйича давлат хариди тўлиқ бекор қилинади;

    - ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун зарур миқдордаги доннинг фьючерс, форқард шартномалари асосида ёки биржа савдолари орқали эркин нархларда харид қилиш белгиланди.

    Қарор билан, шунингдек:

    - Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йил ҳосили учун прогноз кўрсаткичлари;

    - суперэлита уруғлик дон етиштириш хажмларининг прогноз кўрсаткичлари;

    - бошоқли дон экинлари уруғларини тайёрлаш хажмларининг прогноз кўрсаткичлари;

    - дон ва дон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун харид қилинадиган товар дон хажмлари кабилар белгиланди.

    Шу билан биргаликда,

    2021 йил ҳосили учун экиладиган кузги бошоқли дон экинларининг уруғларини етарли миқдорда нав ва авлодлар бўйича тозалаш, саралаш, дорилаш, қоплаш ҳамда сертификатлаш ишларини шу йилнинг 25 сентябрига қадар якунлаш белгиланди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates