Глобал исиш қурғоқчилик эҳтимолини 30 баравар оширди. 2023 йилда кузатилган Эль-Ниньо иқлим ҳодисаси ҳам қурғоқчилик билан боғлиқ, бироқ у катта роль ўйнамади.
Амазонкадаги кучли қурғоқчилик олимларни катта ташвишга солди. Ушбу минтақадаги тропик ўрмонлар қурғоқчил ҳолатга ўтишга яқин эканлиги айтилмоқда. Бу дарахтларнинг қуриб кетишини, карбонат ангидрид чиқиндиларининг кескин ошишини ва ҳароратнинг янада кўтарилишини англатади.
Миллионлаб одамлар Амазондаги қурғоқчиликдан азият чекмоқда. Айрим дарёларда сув сатҳи охирги юз йилдан ортиқ вақт ичида энг паст даражага тушди. Бу ичимлик суви тақчиллигига, гидроэлектростанциялар фаолияти, электр таъминотида узилишларга, ҳосилнинг етишмаслигига сабаб бўлди. Қурғоқчилик ўрмон ёнғинларини ҳам кучайтирди ва ҳаддан ташқари қизиб кетган дарёлар сувда жониворларининг оммавий нобуд бўлишига олиб келди. Бир ҳафта ичида йўқолиб кетиш хавфи остида турган 150 та пушти рангли дарё дельфинлари нобуд бўлди,
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги иқлим шароитида ҳаддан ташқари қурғоқчилик ҳар 50 йилда бир марта кутилади. Аммо агар глобал ҳарорат саноатдан олдинги даражадан 2 даражага ошса, қурғоқчилик ҳар 13 йилда содир бўлади, деб хабар беради mir24.tv.