2024 йилги Олимпиада олдидан Париж тахтакана муаммосига дуч келмоқда

    Париж аҳолиси тахтакана муаммосига дуч келишмоқда. Қон сўрувчи зараркунандалар кинотеатрлар, поездлар ва Шарль-де-Голль аэропортида аниқланган.

    Ижтимоий тармоқларда транспорт воситаларидаги ўриндиқларда ўрмалаб юрган тахтаканаларнинг видеотасвирлари эълон қилинди. Ҳашарот ҳатто “Liberation” газетаси муқовасининг “қаҳрамонига” айланди.

    Франция расмийлари бу муаммони 2024 йилги Олимпиада бошлангунга қадар ҳал қилиши керак. Келгуси ёзда бўлиб ўтиши керак бўлган спорт мусобақалари 15 миллионга яқин меҳмонни жалб қилади.

    Париж мэри ўринбосари Эммануэль Грегуар Франция Бош вазири Элизабет Борнга ҳашаротларнинг бундай турларига қарши кураш бўйича конференция ташкил қилишни сўради. У мавжуд вазиятни соғлиқни сақлаш муаммоси деб атади, уни ҳал қилишда барча манфаатдор томонлар иштирок этиши керак.

    Франциянинг озиқ-овқат, атроф-муҳит ва хавфсизлик агентлиги – Anses маълумотларига кўра, 2017 ва 2022 йиллар оралиғида ҳар ўнинчи уй хўжалигида истиқомат қилувчи одамлар тахтакана муаммосидан азият чеккан. 2019 йилда тахтакана мамлакатда миллат саломатлигига 83 миллион евролик (87,8 миллион доллар) зарар етказди. Сўнгги пайтларда тахтаканаларнинг кенг тарқалиши саёҳатларнинг кўпайгани ва зараркунандаларга қарши воситаларга нисбатан ҳашаротларнинг чидамлилиги ошгани билан боғлиқ, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates