Унга кўра, Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган 344 та лойиҳаларда 534 та коррупциявий омиллар аниқланган. Хусусан:
136 таси (26 фоиз) маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги
123 таси (23 фоиз) дискрецион ваколатларнинг кенглиги
43 таси (8 фоиз) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида зиддиятларнинг мавжудлиги
38 таси (7 фоиз) ноаниқ ва асоссиз ҳаволалар келтирилганлиги
23 таси (4 фоиз) вақт чегараларининг аниқ белгиланмаганлиги
171 таси (32 фоиз) бошқа коррупциявий омиллар ҳисобланади.