Эмиссия таркибида зарядланган заррачалардан ташкил топган миллиард тоннагача плазма бўлиши мумкин. У сайёрамизга 7 июль, жума куни етиб келиши тахмин қилинмоқда.
Зарядланган зарралар Ернинг магнит майдонига, магнитосферага кирганида, улар геомагнит бўронларини келтириб чиқаради. Мазкур бўронлар сунъий йўлдошларнинг ишлашига салбий таъсир кўрсатиши ва ер юзасида энергия ва алоқа инфратузилмасини бузиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.