Эрон билан ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича қўшма қадамлар келишиб олинди

    Бизнес 25 октябр 2024 278

    Жорий йил 24 октябрда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Эронга амалий ташрифи доирасида Теҳрон шаҳрида Эрон Ислом Республикаси биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ореф ва Эрон саноат, конлар ва савдо вазири Сайид Муҳаммад Отабак билан учрашувлар ўтказди.

    Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини, жумладан, амалдаги келишувлар ва қўшма лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилишини кўриб чиқдилар ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини биргаликда белгилаб олдилар.

    Ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича қўшма қадамлар келишиб олинди. Икки давлат ўртасидаги Имтиёзли савдо битими доирасида тадбиркорлар учун имкониятларни кенгайтириш масаласи асосий чора-тадбирлар қаторидан ўрин олди.

    Иккала томон ўзаро муносабатларни чуқурлаштиришга собит қолишларини билдирдилар ҳамда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги 16-мажлиси ва 2025 йилнинг биринчи чорагида унинг доирасидаги қўшма бизнес-форум ўтказиш муддатларини белгилаб олдилар.

    Музокаралар якунида савдо-иқтисодий, сармоявий ва транспорт соҳаларида Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича эришилган келишувлар тўлиқ қамраб олган икки томонлама баёнот имзоланди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates