Индонезия билан савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришнинг истиқболи кўриб чиқилди

    Жорий йил 2 октябрда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир Лазиз Кудратов ва Индонезия Республикаси туризм ва ижодий иқтисодиёт вазири Сандиаги Салаҳуддин Уно ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси ва Индонезия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.

    Қишлоқ хўжалиги, яшил энергия, туризм ва озиқ-овқат саноати соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама этилди ва тегишли чора-тадбирлар келишиб олинди.

    Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Индонезия Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўришга келишилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates