“Мен Кен Хауэрини Қўшма Штатларнинг Даниядаги элчиси лавозимига танлаганимни эълон қилишдан мамнунман. Бутун дунёдаги миллий хавфсизлик ва эркинлик манфаатларини кўзлаб, АҚШ Гренландияга эгалик қилиш ва назорат қилиш мутлақо зарур деб ҳисоблайди. Кен Қўшма Штатлар манфаатларининг ажойиб тарзда ифодалайди”, деб ёзди у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Трампнинг биринчи президентлик даврида Америка оммавий ахборот воситалари уни Дания таркибидаги ҳудуд ва кенг автономия ҳуқуқларига эга бўлган Гренландияни қўлга киритиш имкониятидан манфаатдор эканини ёзган. Кейин қироллик расмийлари Гренландияни сотиш масаласини муҳокама қилишдан бош тортган, деб хабар беради tass.ru.