Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Абдулла Қаҳҳор уй-музейи билан ҳамкорликда ХХ аср ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 115 йиллиги ҳамда “Абдулла Қаҳҳор уй-музейи” ташкил этилганига 35 йил тўлгани муносабати билан “Абдулла Қаҳҳор – тенгсиз ижодкор” мавзусида адабий тадбир ўтказилди.
Тадбирни шоира Фароғат Худойқулова олиб борди. Унда уюшма аъзолари Адҳамбек Алимбеков, Шарифа Салимова, Жиззах давлат педагогика университети профессори Усмонжон Қосимов, Абдулла Қаҳҳор уй-музейи директори Санобар Матлубова, олима Марҳабо Қўчқорова ва бошқалар сўзга чиқди. Маърузалар тингланди, шеърлар ўқилди.
Унда Абдулла Қаҳҳор МФЙ фаоллари, Абдулла Қаҳҳор уй-музейи вакиллари, ижодкорлар, талаба ёшлар иштирок этди.
Бундан ташқари, айни кунларда ёзувчининг ижодини ёшларга чуқур ўргатиш мақсадида Абдулла Қаҳҳор уй-музейида хотира кечалари, маънавий-маърифий тадбирлар, китоб тақдимотлари ва кўчма кўргазмалар, учрашувлар ташкил этилмоқда.
Тадбирда сўзга чиққанлар Абдулла Қаҳҳор адабий мероси ва уй-музейида амалга оширалаётган ишларнинг аҳамиятига эътибор қаратди.
Хотира кечасида Ўзбекистон халқ ҳофизи Хасан Ражабийдан куй-қўшиқлар жаранг сочди. Ўзбек давлат драма театри актёрлари адибнинг “Аяжонларим” драмасидан саҳна кўриниши ижро этди.