Унинг маълумотларига кўра, 8 мингдан ортиқ уй вайрон бўлган.
Қизил ярим ой жамияти табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларнинг 30 мингга яқин аҳолисига озиқ-овқат кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами етказилганини маълум қилди.
Аввалроқ Афғонистон миллий фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили Юсуф Ҳаммад Associated Press агентлигига зилзила қурбонлари сони 900 нафарга етганини, 3000 дан ортиқ афғонистонлик жароҳат олганини маълум қилганди, деб хабар берди tass.ru.
Афғонистоннинг шарқий вилоятларида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. TOLOnews телеканалига кўра, вайроналар остида камида юзлаб одамлар қолиб кетмоқда.









