Мазкур йўналишдаги ишларни жадаллаштириш мақсадида, ҳамда жорий йил 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида ўтказилган тақдимотда давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасида аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
Қарорнинг асосий мақсади – унинг номида кўрсатилганидек – аҳолини кичик ва ўрта бизнесга жалб қилишдир.
Ҳўш ушбу мақсадларга қандай эришилади?
Мазкур қарор лойиҳасида аҳолини тадбиркорликка жалб қилишнинг қуйидаги тартиби белгиланмоқда:
а) кичик ва ўрта тадбиркорларга “ягона дарча” тамойили асосида молиявий хизмат кўрсатиш учун кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ва Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармалари биноларига жойлаштирилмоқда;
б) Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов), Бизнес-омбудсман (Д. Қосимов), Маҳаллабай ишлаш агентлиги (М. Убайдуллаев) ҳар ҳафта:
- маҳаллаларга чиққан ҳолда аҳоли ва тадбиркорларга кичик ва ўрта бизнес учун давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни тушунтириб боради;
- кичик бизнесга кўмаклашиш марказларида аҳоли ва тадбиркорларни бизнес кўникмаларига ўқитади;
- кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ва Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси билан бирга салоҳиятли тадбиркорларни аниқлаб, уларнинг лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашади.
Шу билан биргаликда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бир қатор ташкилотлар билан биргаликда бир ҳафта муддатда давлат дастурларида назарда тутилган имкониятлар ва уларда иштирок этиш шартлари тўғрисида тақдимот материаллари ва видеороликлардан иборат намунавий қўлланмалар тайёрлаб, Республика комиссияси аъзолари ва ҳудудий комиссияларга етказилиши ҳамда электрон платформаларда жойлаштирилиши юклатилган