Акадeмик ва ёшлар: илм-фан тараққиётини ёшлар яратади

    «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида илмий ва инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмалар яратиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 23-24 май кунлари Наманган вилоятида «Академик ва ёшлар: илм-фан тараққиётини ёшлар яратади» мавзусидаги академиклар ва ёшлар конгресси ўтказилди.

    Бундан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академикларини ёшлар орасида танитиш, уларнинг фаолиятлари, илмий ишларини кенг тарғиб этиш, ёш олимлар, тадқиқотчи ва иқтидорли талабаларнинг илм олишга бўлган қизиқишларини ошириш, уларга илмий мотивация бериш, етакчи олимлар, истеъдодли ёш илмий ходимларнинг фаолияти ва илмий тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, қолаверса, «Илм-фансиз келажак йўқ» ғояси асосида режалар ишлаб чиқиш, ёшларнинг замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашга бўлган қизиқишни ошириш, бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, барча соҳаларга илмий ғояларни ҳаётга татбиқ этишдан иборат бўлди.

    Мазкур конгресс Наманган муҳандислик-технология институти ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, хорижий олий таълим муассасалари, Ўзбекистоннинг етакчи олий ўқув юртлари ректорлари, Академиклар, профессорлар, илмий тадқиқот ишларини олиб бораётган 200 га яқин ортиқ илм-фан вакиллари ва беш мингдан ортиқ ўқувчи-ёшларни қамраб олди.

    Конгрессни Ўзбекистон фанлар академияси вице-президенти Сирожиддин Мирзаев очиб берди. Шундан сўнг, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов конгрессга онлайн тарзда табрик йўллади.

    Наманган вилояти ҳокими ўринбосари, Ўзбекистон Фанлар Академияси вице президентлари ва бир гуруҳ Академиклар ўз нутқлари ва маърузалари билан иштирок этишди.

    Акдемиклар ва ёшлар учрашуви доирасида Наманган вилоятида жойлашган йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар ва иқтисодиётнинг тегишли тармоқларидаги мавжуд муаммолар ечимига бағишланган муҳокамалар ўтказилди ҳамда «ишлаб чиқариш-Фанлар академияси-олий таълим» занжири яратилиб, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси янада мустаҳкамланди.

    Конгресс якунларига кўра, етакчи олий таълим муаcсасалари, Ўзбекистон Фанлар Академияси, илмий текшириш институтлари ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномлари имзоланиб, мазкур шартномаларга кўра, илмий-инновацион йўналишларда фаол ҳамкорлик ишларини олиб бориш, тадқиқотларни биргаликда ўрганиш, стажировкалар ташкил этиш, фундаментал ва амалий грант лойиҳалари бўйича халқаро танловларида биргаликда иштирок этиш, илмий амалий анжуманлар ташкил этиш, дунёнинг энг нуфузли илмий институтлари билан дўстона алоқаларни янада кенгайтириш ҳамда физика фанини ўқитиш бўйича Наманган тажрибаси оммалаштиришига кенг ҳисса қўшилди.

    Маъруфжон УСМОНОВ,

    Наманган муҳандислик-технология институти

    Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий

    ишлар бўйича биринчи ўринбосари

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates