Алиовул обод бўляпти

    Мамлакатимизда 16 июн 2021 1395

    Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Оролбўйи ҳудудида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    Хусусан денгизнинг қуриб қолган ҳудудида саксовул ва бошқа шўрга чидамли ўсимликлардан иборат ўрмонзорлар барпо этилаётгани, Оролбўйи аҳолисининг муносиб турмуш шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар шулар жумласидандир.

    Бир пайтлар денгиз порти бўлган Мўйноқ денгиздан юзлаб километр олисда жойлашгани айни ҳақиқатдир.. Туманидаги «Алиовул» қишлоғи туман марказидан 80 километр узоқликда жойлашган бўлиб, бу ерда 3 мингга яқин аҳоли вакиллари истиқомат қилади. «Алиовул»да яшаётган фуқароларнинг муносиб турмуш шароитларини яхшилаш, овул аҳолисининг бандлигини таъминлаш, шунингдек, бу ерда муносиб инфратузилмани барпо этиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан «Обод қишлоқ» дастури амалга ошириляпти.

    — Телевизорда «Обод қишлоқ» дастури асосида обод бўлаётган қишлоқ ва овулларни ҳавас билан кузатиб, кун келиб, бизнинг Алиовулда улкан ҳажмдаги ободонлаштириш ишларининг олиб борилиши ҳаёлимга ҳам келмаганди, —дейди овул оқсоқоли Мажид Шерниязов — Бу каби ишларда овулимизнинг ёшу қариси дастурнинг амалга оширилишига ўз ҳиссасини қўшишга бел боғлаган.

    Бир сўз билан айтганда, «Алиовул»да ободонлаштириш ишлари қизғин паллага кирди.

    Шунингдек, мазкур овулда Нукус шаҳри ва Мўйноқ тумани марказидан келган бир гуруҳ шифокорлар бўлиб турибди.

    Малакали мутахассислар томонидан ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар давомида овул аҳли ультратовуш, УЗИ, ЭКГ текширувларидан ўтказилиб, мобил лабораторияда қон таҳлили билан бир неча сонияда танишиш имконига эга бўлмоқда.

    Бундан ташқари «Алиовул»да «мобил давлат хизматлари» автобусида юздан зиёд давлат хизматлари тақдим этиляпти.

    Қайд этиш керакки, чекка овул аҳолиси олиб борилаётган бу каби ишлардан «Алиовул» қишлоғи аҳли миннатдор.

    Бердах Жиенбаев,

    Ўзбекистон Экологик партияси

    Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

    бош мутахассиси.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates