баннер
31 мар 2025
22:10

    Алишер Навоий ҳайкали қайси давлатларда қад ростлаганини биласизми?

    Алишер Навоийнинг ҳайкаллари дунё бўйлаб бир қатор шаҳарларда ўрнатилган бўлиб, бу буюк шоир ва мутафаккирга бўлган ҳурмат ва эътироф намунасидир.

    Қуйида мазкур давлатларнинг рўйхати эътиборингизга ҳавола этилади:

    • Ўзбекистон: Тошкент шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали мавжуд.
    • Тожикистон: Душанбе шаҳрида Навоий ҳайкали қад ростлаган.
    • Туркия: Анқара шаҳрининг Кечиўрен туманида Навоий ҳайкали ўрнатилган.
    • АҚШ: Вашингтондаги кутубхонада Навоий ёдгорлиги бор.
    • Япония: Токио шаҳридаги Сока университети ҳудудида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилган.
    • Хитой: Шанхай шаҳрида Навоий ҳайкали мавжуд.
    • Жанубий Корея: Пойтахт Сеулда Навоийнинг бюсти ўрнатилган.
    • Қозоғистон: Остона шаҳрида Навоий ҳайкали жойлаштирилган.
    • Беларусь: Минскда буюк шоирнинг ёдгорлиги мавжуд.
    • Россия: Москва шаҳрида Навоий ҳайкали мавжуд.

    Шу билан бирга, Озарбайжоннинг Боку, Туркманистоннинг Ашхобод, Афғонистоннинг Мозори-Шариф ва Ҳирот ҳамда Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ҳазрат Навоийнинг ҳайкали ва ёдгорликлари мавжуд.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech