Венгриянинг Лакителек шаҳрида Алишер Навоий бюсти ўрнатилди

    Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Венгриянинг Лакителек шаҳрида буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоийга бағишлаб ўрнатилган бюстнинг очилиш маросими бўлиб ўтди

    Бу ҳақда "Дунё" АА хабар қилмоқда.

    Таъкидлаш керакки, ушбу бюст Венгрия-Ўзбекистон дипломатик алоқалари тарихида Ўзбекистонга бағишлаб Венгрияда очилган биринчи маданий ёдгорлик ҳисобланади. Ушбу лойиҳа венгриялик ҳайкалтарош Дёрджи Лантос томонидан амалга оширилди.

    Очилиш маросимида Ўзбекистон маданият вазири биринчи ўринбосари Авазхон Тожихонов, мамлакатимиз элчиси Ойбек Шахавдинов, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти ректори Шуҳрат Сирожиддинов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илёс Арабов ва бошқалар иштирок этди.

    Тадбирда Венгрия томонидан 100 дан ортиқ меҳмонлар, жумладан ушбу давлат парламенти спикери ўринбосари Шандор Лежак, Ташқи ишлар ва савдо вазирлигининг хавфсизлик сиёсати бўйича давлат котиби Питер Старай, Маданият ва инновациялар вазирлигининг маданият масалалари бўйича давлат котиби Магдольна Завогья ҳамда сиёсий, маданий доира вакиллари, олимлар, журналистлар, дипломатик корпус вакиллари қатнашди.

    Дастлаб йиғилганлар Навоий бюсти пойига гул қўйдилар.

    Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Тожихонов ўз нутқида, сўнгги йилларда Ўзбекистон Президентининг бевосита ташаббуслари билан Алишер Навоийнинг бой ижодий меросини чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини юртимизда ва хорижий давлатларда кенг тарғиб қилиш, хотирасини абадийлаштириш борасида улкан ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

    У, шунингдек, туркий дунёнинг илм-фан, маданият ва санъат соҳаларидаги тараққиётига ҳисса қўшган атоқли шахсларни тақдирлаш мақсадида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Алишер Навоий номидаги мукофот таъсис этилгани айтиб ўтди.

    Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Токио, Сеул, Шанхай, Вашингтон, Москва, Минск, Остона, Боку, Ашхобод, Душанбе, Ўш каби шаҳарларда Навоийнинг ҳайкаллари ўрнатилган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates