Тошкентдаги эски шаҳарда 2 та арт-резиденция яратилади

    Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Тошкент шаҳрининг тарихий маҳаллаларини, уларнинг ноёблиги ва маданий-тарихий меросини асраб-авайлаш бўйича ўз ишларини давом эттирмоқда ҳамда Эски шаҳар ҳудудида арт-резиденсиялар яратиш ташаббусини илгари сурмоқда.

    Лойиҳа дизайн-концепцияси жаҳон талабларини инобатга олган ҳолда Марокашдаги “Студио КО” меъморчилик бюроси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади. Ушбу лойиҳа Алишер Усмановнинг “Санъат, илм ва спорт” хайрия жамғармаси кўмагида амалга оширилади.

    Юртимиз ва чет элликлар ичун ижодий масканни ташкил этиш бўйича пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган иккита объект танлаб олинди.

    Биринчи обект “Намуна” маҳалласида жойлашган, анъанавий меъморий кўриниши сақлаб қолинган ҳамда қайта таъмирланган “Маткаримбой” мадрасаси бўлиб, ушбу манзил ижодий майдон яратиш учун хизмат қилади. Иккинчи объект эса эски болалар боғчаси — “Хасти Имом” маҳалласида жойлашган.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates