Амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида "Open Air Fest" кўнгилочар дастури ўтказилади

    Мамлакатимизда 30 июль “Халқлар дўстлиги куни” этиб белгиланган ҳамда кўп миллатли юртимизда миллатлар аро тотувликнинг рамзи сифатида кенг нишонланиб келмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 майдаги ПҚ-261 сонли қарорига мувофиқ музейларда мунтазам равишда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қўшимча хизматлар жорий этиш, маданий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар ўтказиш вазифаси белгиланган бўлиб, ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 30 июл куни соат 18:00 да Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида "Open Air Fest" лойиҳаси ўтказилади.

    Ушбу тадбир Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Тошкент шаҳар Маданият бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

    "Open Air Fest" кўнгилочар концерт дастури 30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан кўп миллатли юртимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини асраш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарнинг ўзига хослигини тараннум этиш ҳамда ривожлантириш мақсадида ташкил этиши режалаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates