Париждаги Олимпиада кутилмаганда Марказий Осиё халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнади. Бунинг эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, одатда катта куч ва вақтни талаб қиладиган яқинлашиш жараёни ўз-ўзидан, табиий равишда, ҳеч қандай ташқи аралашувисиз ёки олдиндан ўйланган стратегияларсиз содир бўлди. Бу минтақавий динамикада чуқур ўзгаришлар юз берганидан далолатдир.
Сиэтл ва Тошкент Ер сайёрасининг қарама-қарши томонида жойлашган биродар шаҳарлар. Самолётда борилса, бу икки шаҳар ораси 12 соатлик масофа. У ерда Наврўз айёми тонгида чалинган карнай-сурнай садолари ватандошларимиз юрагини тўлқинлантириб юборди.
Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Озарбайжон Фан ва таълим вазирлиги қошидаги 53-мактаб билан “OCEP” (Оlympic culture and education program) лойиҳаси бўйича ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон дўстлигига бағишланган маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Меҳмонлар Озарбайжон Маданият марказида жойлашган Умуммиллий Лидер Ҳайдар Алиев бюсти ва Шаҳидлар хотира комплексини зиёрат этишди.
Мусиқа, қўшиқ инсон қалбида энг нафис туйғуларни уйғотувчи, кишини руҳлантириб, эзгу ишларга бошловчи қудратли куч.
Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Япониянинг Нара шаҳри делегацияси аъзолари билан учрашув ўтказди.
Азиз ватандошлар!
Мамлакатимизда 30 июль “Халқлар дўстлиги куни” этиб белгиланган ҳамда кўп миллатли юртимизда миллатлар аро тотувликнинг рамзи сифатида кенг нишонланиб келмоқда.
Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат, 16 та диний конфессия вакиллари ўзаро ҳамжиҳатликда, бир оила фарзандларидек яшаб, иқтисодиётнинг турли тармоқлари, илм-фан, маданият, ижтимоий соҳаларда самарали меҳнат қилиб, юртимиз тараққиётига ҳисса қўшиб келмоқда.
2021 йил 21 сентябрда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Ўзбекистон –умумий уйимиз» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.