ФВВнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига беш дақиқа ичида етиб келишди. Қутқарувчилар томонидан ёнғинни ўчириш билан бир вақтда бинонинг юқори қаватидаги фуқароларни эвакуация қилиш ишлари ҳам амалга оширилди.
Бир неча дақиқа ичида 25 нафар фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилиб, ёнғин соат 09:38 да тўлиқ бартараф этилган. ФВВ ходимларининг аниқ ва тезкор ҳаракатлари натижасида жабрланиш ва ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўйилмади.
Ёнғин оқибатида хонадоннинг 50 кв.метр майдони зарарланган. Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби аниқланяпти, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.