Давлат экология қўмитаси Ангрендаги нефт сизиши билан билан боғлиқ ҳодисага муносабат билдирди

    Таҳлил натижалари асосида табиатга етказилган зарар суммаси ҳисоб-китоб қилинади. 

    Ижтимоий тармоқларда Ангрен нефтни сақлаш омборидан нефть маҳсулотлари сизиб чиққанлиги тўғрисида тарқалган хабар 2022 йил 11 декабр куни Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси маълумот берди.

    Ўрганишлар давомида ушбу воқеа 2022 йил 10 декабр куни тахминан кеч соат 20:10 да рўй бергани ва корхонанинг 5000 м3 (метр куб) ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) жўмраги қаттиқ совуқ таъсирида музлаб ёрилиши оқибатида 11 500 литр нефть маҳсулоти (AI-80 бензин) завод ҳудудидан ташқарига сизиб чиққани маълум бўлди.

    Қайд этиш лозимки, нефть маҳсулотларини сақлаш омбори экологик хавфлилиги бўйича 1-тоифали объект ҳисобланиб, корхонага берилган давлат экологик экспертиза хулосасига кўра нефть сақлаш сиғимлари жойлашган ҳудудда авария ҳолатларини инобатга олган ҳолда ҳовузлар ташкил этилиши лозим.

    Аммо, ушбу корхонада авария ҳолатларининг олдини олиш бўйича ташкил этилган ҳовузлар белгиланган талаб даражасида эмаслиги оқибатида нефть маҳсулотлари маҳаллий ариқ орқали Дукенсой сойига қўшилиб, сув ҳавзасини ифлослантирганлиги аниқланди.

    "Ҳозирда нефть билан ифлосланган сув ҳавзасидан олинган таҳлил намуналари лаборатория текширувидан ўтказилмоқда. Таҳлил натижалари асосида табиатга етказилган зарар суммаси ҳисоб-китоб қилинади.

    Давлат инспекторлари томонидан корхонага нисбатан тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади. Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз", дейилади хабарда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates