АҚШ ва Буюк Британия Ямандаги ҳусийлар нишонларига навбатдаги зарбаларни берди

    АҚШ ва Буюк Британия Ямандаги ҳусийлар нишонларига янги зарбалар берди. Бунда флот ва авиация иштирок этди.

    “Томагавк” қанотли ракеталари учирилган. Зарбалар ҳусийларнинг кемаларга қарши қўлланиладиган қанотли ракеталарига қаратилди.

    Ғарб давлатлари исёнчилардан Қизил денгиздаги савдо кемаларига ҳужум қилишни бас қилишни талаб қилмоқда. Улар Исроил билан боғлиқ бўлган ҳар қандай кемаларга ҳужум қилишмоқда, деб хабар беради mir24.tv.