АҚШда Ўзбекистон дастурчи аёллари эътироф этилди

    АҚШнинг СNN телекомпанияси «Бу аёл Ўзбекистонда кўпроқ дастурчи аёллар бўлишини хоҳлайди» сарлавҳали мақола ва видеоматериал эълон қилди.

    Ўзбек дастурчи аёллари ҳақидаги мазкур материал бутун дунёдан истеъдодли ва иқтидорли ёшларни кашф этиш бўйича «The Generation Next» янги лойиҳаси доирасида эълон қилинди.

    Мақола Американинг «Super Dispatch» технология компаниясида ишлаётган ўзбек дастурчи аёли Дурдона Баҳронованинг муваффақиятларига бағишланган.

    «Дастлаб мен бу соҳада ишлайдиган жуда кам сонли аёллардан бири эдим, - дейди Дурдона Баҳронова. - Агар аёллар ўз ҳаётида дуч келадиган мамалаларни ҳал қилишни истаса, биринчи навбатда, ўзига ўзи ғамхўрлик қилиши, муаммолар ечимини эркаклар ихтиёрида қолдирмаслиги керак... Дунё аҳолисининг ярмини аёллар ташкил қилишини эсдан чиқармаслик лозим».

    «Ёш дастурчи Американинг «Super Dispatch» технология компанияси билан биргаликда ўз олдига кўпроқ хотин-қизлар ва ёшларни ахборот технологиялари оламига қўшилишга руҳлантириш вазифасини қўйган», - дея қайд этади СNN.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates