Унинг маълумотларига кўра, Robinson R44 маҳаллий вақт билан пайшанба куни тахминан 13:20 да Кауаи ороли қирғоғида сувга қулаб тушди. Экскурсия парвозини амалга оширган вертолёт маҳаллий Ali’i Air Tours and Charters компаниясига тегишли эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, бортда уч киши, жумладан учувчи ҳам бўлган. Полиция уларнинг шахси ҳақида маълумот бермаяпти.
Фавқулодда хизматлар ҳодиса оқибатида бедарак йўқолган икки кишини қидиришни давом эттирмоқда, деб хабар беради tass.ru.