АҚШнинг етакчи IT компаниялари Ўзбекистонни минтақавий IT марказга айлантиришда ҳамкорлик қилади

    18 майда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дениел Розенблюм билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда ёшларни етакчи хорижий компанияларга масофадан туриб хизмат кўрсатиш касбига, яъни аутсорсинг (BPO ва KPO) хизматларини кўрсатишга ўргатиш, кейинчалик уларни иш билан таъминлаш мақсадида республиканинг барча ҳудудларида масофавий хизматлар кўрсатиш аутсорсинг (BPO ва KPO) марказларини ташкил этилаётгани таъкидланди.

    BPO йўналиши бўйича АҚШда мавжуд дунё миқёсидаги етакчи компаниялар билан музокаралар олиб бориш, уларни республикамизга жалб этиш орқали ҳар бир аутсорсинг марказда йилига камида 25 та янги иш ўринлари яратиш ва ҳудуддаги IT-хизматлар экспортини ошириш имконини беради.

    Учрашув давомида Ўзбекистонни минтақавий IT марказга айлантириш, АҚШнинг етакчи IT компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистонда IT соҳасини ривожлантириш, «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш, халқаро тажриба ва илғор тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда «Электрон ҳукумат» ва рақамли саноатни янада ривожлантириш бўйича масалалар муҳокама этилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates