Арманистонда сув тошқини юз берди

    Арманистон шимолида Дебед дарёсининг қирғоқларидан сув тошиб кетиши натижасида юзага келган сув тошқини инфратузилманинг жиддий вайрон бўлишига сабаб бўлди.

    Маълумотларга кўра 1 киши ҳалок бўлган. Республика Ички ишлар вазирлигининг 26 май куни берган маълумотларига кўра, табиий офат автомобиль йўллари, кўприклар ва темир йўл линияларига зарар етказган.

    Табиий офатнинг асосий зарбаси Лори минтақасига тушди. Ванадзор-Алаверди автомагистралида йўлнинг 50 метрга яқин қисми вайрон бўлган, Айрум бекатидаги бир неча уй ва хўжалик иншоотлари сув остида қолган. Автомобилларнинг кўп қисми дарёга оқиб кетган, ҳозирда бедарак йўқолган фуқароларни қидириш ишлари олиб борилмоқда. Сув тошқини натижасида Санахин станциясини Алаверди шаҳри билан боғловчи Дебед дарёси устидаги кўприк вайрон бўлган.

    Маҳаллий ҳукумат Дзорагет қишлоғининг 70 нафар аҳолисини хавфсиз жойга эвакуация қилди. Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ва шикастланган инфратузилмани тиклаш ишлари бир вақтнинг ўзида олиб борилмоқда.

    Сув тошқини туфайли Арманистонни Грузия билан боғловчи м-6 автомобиль йўли ёпилди. Йўл бошқармаси ҳайдовчиларни м-3 ва м-1 автомобиль йўллари орқали муқобил йўналишлардан фойдаланишга чақирди. Бундан ташқари, Ереван – Тбилиси – Ереван йўналиши бўйича халқаро темир йўл рейслари “Россия темир йўллари” шўба корхонаси “Жанубий Кавказ темир йўли” томонидан Айрум – Ахтала участкасида содир бўлган кўчки туфайли бекор қилинди.


    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates