Олмаотада йўловчи автобус дўконга бориб урилди

    Ижтимоий тармоқларда Олмаотада йўловчиларни олиб кетаётган автобус бошқарувни йўқотиб дўконга бориб урилгани бўйича видео хабарлар тарқалди.

    Қайд этилишича, «Киа» русумли автомашина ҳайдовчиси Мақатаев кўчасидан ўтиб кетаётиб, «City-Bus» МЧЖ хизмат кўрсатаётган 18 йўналишдаги автобус билан тўқнашиб кетди. Натижада йўловчиларни олиб кетаётган автобус йўл четидаги дўконга бориб урилган.

    Бу ҳақда Олмаота полиция департаменти матбуот хизмати маълумот берди.

    Маълумотларга кўра, йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 16 нафар йўловчи турли даражада тан-жароҳати олган ва бир нафари воқеа жойида вафот этди.

    Ҳодиса юзасидан тегишли экспертиза тайинланди ва жиноий иш очилди.

    Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 22декабрьm оқшомида Олмаотада худди шундай бахтсиз ҳодиса юз берган эди. Раийбек шоҳ кўчасида бошқарувдан чиқиб кетган 47 йўналишдаги автобус бекатдаги оломон устига ҳаракатланган. Ҳодиса оқибатида тўрт киши турли даражада тан-жароҳати олган ва уч киши ҳалок бўлганди.