“Қадрли ҳамкасбим, Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Пак Чин жаноблари билан Ашхобод шаҳрида учрашишдан беҳад мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва дўстликни барча соҳаларда янада мустаҳкамлаш, “Марказий Осиё – Корея Республикаси” мулоқоти доирасидаги алоқалар юзасидан фикр алмашдик”.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ТИВ раҳбарлари шу йил 11 сентябрда Сеулда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги Стратегик мулоқотнинг биринчи даврасини ўтказди. Ўзбекистон ТИВ раҳбари таъкидлаганидек, мулоқот чоғида “иқтисодий дипломатияни сезиларли натижалар билан бойитишга алоҳида эътибор қаратилди”, деб хабар беради “Дунё” АА.