"Исузу" билан тўқнашган "Дамас" аянчли аҳволга келди, тан жароҳати олганлар йўқ

    Сирдарёда Дамас Исузу юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати xaбар берди.

    Хабарга кўра, 2023 йилнинг 24 май куни соат 02:20 ларда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани, Деҳқонобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 21.6 километрида "Термиз–Тошкент" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Дамас русумли транспорт воситаси, шу йўналишда ҳаракатланаётган Исузу русумли юк транспорт воситаси билан тўқнашган. Натижада йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

    Ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган йўқ.

    "Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates