Австралияга тўфон ёпирилди, бир киши ҳалок бўлди

    Австралиянинг Квинсленд штатига тўфон ёпирилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва 100 мингдан ортиқ уй электр таъминотидан узилди, деб хабар берди 9News телеканали.

    “Шамол таъсирида дарахтларнинг ағанаб тушиши оқибатида ҳозирда 123 000 га яқин уй электрсиз қолмоқда. Бир аёл устига дарахт ағанаб тушиши оқибатида ҳалок бўлди”, — дейилади телеканал баёнотида.

    Квинсленд бош вазири Стивен Майлз штатга ёпирилган тўфонни “мисли кўрилмаган” деб таърифлади.

    “Биз бетон устунларнинг қулаб тушишига олиб келган кучли тўфонга биринчи бор гувоҳ бўяпмиз,”, деди Майлз.

    Маҳаллий маъмуриятнинг таъкидлашича, электр энергиясини тиклаш ва зарарни бартараф этиш учун бир неча кун керак бўлади, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates