Автомобиль заводида одамсимон робот иш бошлади

    Mercedes-Benz компанияси ишчи кучи етишмайдиган Венгриядаги заводида одамсимон роботлардан фойдаланишни бошлади.

    Лойиҳа Американинг Apptronik компанияси билан ҳамкорликда ишга туширилди. Apollo роботлари одамларнинг ўрнини эгаллайди ва ёрдамчи сифатида ишлайди. Тахминларга кўра, ишлаб чиқариш линиясида уларга омборлардан керакли нарсаларни етказиб бериш вазифаси юкланади.

    Модулли гуманоид Apolloнинг биринчи тақдимоти 2023 йилнинг августида ўтказилган. Роботнинг оғирлиги 73 килограмм, бўйи 172 сантиметр бўлиб, 25 килограммгача бўлган юкларни кўтара олади. Робот одам қўлига ўхшаб кетадиган кучли манипуляторлар билан жиҳозланган. Уни қувватлантириш учун қуввати 4 соатлик фаол ишлаш учун етарли бўлган алмаштириладиган батареялар қўлланилади, деб хабар беради techcult.ru.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates