Автомобиллар хариди учун «Меҳр дафтари» жамғармасидан маблағ ўтказилганми?

    Қашқадарё вилояти ҳокимининг матбуот котиби Аҳрор Содиқов вилоят ҳокимлиги «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан тўртта гибрит автомашина харид қилаётгани юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

    Унинг таъкидлашича, автомашиналар «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан харид қилинмаган. Ушбу ҳолатда техник хатолик юз берган бўлиши мумкин.

    "Вилоят ҳокимлиги харид қилган гибрид транспорт воситалари Президентмизнинг 2022 йил 19 декабрдаги (ПҚ-443) қарори асосида халқ депутатлари вилоят кенгашининг 2024 йил 16 февралдаги К/24-сонли қарори қабул қилиниб, унга асосан маҳаллий бюджетнинг 2024 йил бошидаги эркин қолдик маблағлари ҳисобидан харид қилинган (расмларда).

    Яъни, автомобиллар хариди учун «Меҳр дафтари» жамғармасидан маблағ ўтказилмаган.

    Ушбу автомобиллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли «Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган меъёрлар амал қилган ҳолда харид қилинган.

    Ҳозирда серверда нега «Меҳр дафтари» жамғармаси кўрсатилаётгани сабаблари ўрганилмоқда. Қўшимча маълумотлар тақдим этамиз.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates