«RRTM» ДУК 2015 йилдан буён SES компанияси билан ҳамкорликда NSS 12 сунъий йўлдош алоқа тизимидан фойдаланган ҳолда республикамизнинг алоқа инфраструктураси мавжуд бўлмаган, олис аҳоли яшаш ҳудудларида ўрнатилган кам қувватли узатгичларга телевизион сигналларини етказиб бериш орқали умумфойдаланишдаги телерадиоканаллар қамрови билан таъминлаш билан бирга, Марказий Осиё ва Каспий ҳудудларида ҳам очиқ форматда телерадиоканалларни кўриш имкониятлари яратилган.
Бугунги кунда NSS 12 сунъий йўлдош алоқа тизими орқали очиқ форматда умумфойдаланишдаги телевизион пакетидаги 12 та телеканаллар (Ўзбекистон-24, Ўзбекистон, Ёшлар, Спорт, Маданият ва маънавият, Дунё бўйлаб, Ўзбекистон тарихи, Болажон, Маҳалла, Кинотеатр, Наво, Foreign Languages) ва 4 та радиоканал (Ўзбекистон-24, Ўзбекистон, Ёшлар, Маҳалла) ҳамда Халқ таълим вазирлигининг 3 та онлайн-мактаб рукни остида телеканаллар узатилиши таъминлаб келиняпти.
SES компанияси таклифига биноан Ахборот технологиялари ва коммуникациялари ривожлантириш вазирлиги вакиллари, «RRTM» ДУК «Uzdigital» МЧЖ раҳбарияти SES компаниясининг Люксембург давлатидаги бош офисига ташриф буюрди.
Ташриф давомида SES компаниясининг DTT (Digital Terrestrial Television), DTH (Direct To Home), OTT (Over-The-Top), Broadband Кенг полосали (кенг полосали маълумотларни узатиш хизматлари), SKALA (бошқариладиган хизматлар) янги технологиялари билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, SES компанияси раҳбарияти билан сунъий йўлдош орқали телерадиоэшиттириш ва маълумотларни узатиш йўналишдаги янги лойиҳаларни жорий этиш ва мавжуд имкониятларни янада ривожлантириш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.