Аёл маърифати – жамият саодати

    Фарғона политехника институтида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ва вилоят прокуратураси ҳамкорликда “Аёл маърифати – жамият саодатидир” номли маънавий –маърифий кеча бўлиб ўтди.

    Унда оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган хотин-қизлар, ишбилармон аёллар, касаначи қизлар томонидан ишлаб чиқарилаётган уй-рўзғор буюмлари, бежирим кийим-кечаклар, ўйинчоқ маҳсулотлари кўргазмаси ва савдоси ташкил этилди.

    – Ўзбек аёллари “йўқдан бор қилувчи”лик хислати билан ажралиб туради. Мисол учун, қийқимлар, мато бўлакларини ташлаб юбормай, қуроқ тикишади, тешик идишдан эса гултувак ўрнида фойдаланишади, – дейди вилоят прокурорининг ўринбосари Фарҳод Исмоилов. – Хотин-қизларимизнинг тадбиркорлиги, ишбилармонлиги ва зукколиги азалдан таҳсинга сазовор бўлиб келган. Кенги йилларда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб –қувватлаш, рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хотин -қизларни янада фаоллаштирди, янги ташаббуслар сари даъват этаётгани билан аҳамиятли.

    Маърифий кечада олийгоҳ талаба-қизлари иштирокидаги “Заковат” интеллектуал ўйини билимга чанқоқ, топқир ва зукко қизларни бир мақсад йўлида бирлаштирди.

    Шу куни вилоятдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, ўзининг аъло хулқи ва ўзлаштириши билан кўпга ўрнак бўлаётган, шунингдек, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бўлган талаба қизлар пул мукофотлари билан тақдирланишди.

    — Мамлакатнинг қай даражада ривож топиши, жамиятдаги кайфият ва тараққиёт олиму фозила аёлларнинг иш амалларига боғлиқ, — дейди Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов. — Биз аёлнинг ўрни кўпроқ оилада, фарзанд тарбиясида бўлиши керак, деган қарашга ўрганиб қолганмиз. Лекин ёш авлоднинг соғлом ва маърифатли, юксак маънавиятли бўлиб вояга етишида хотин-қизларнинг ўрни жуда муҳим. Шу боис юрт аёлларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик кундан кунга тараққий этиб бормоқда.

    Талаба ёшлар, таниқли санъаткорлар ижросида таралган дилрабо куй-қўшиқ, рақслар дастаси байрам кечасига кўтаринкилик бағишлади.

    Расулжон Камолов,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates