Унда келажакда ўз бизнес фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган ёшлар, аёллар иштирок этяпти.
Мақсад, ёшлар ва хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олувчи аҳоли қатламларида кўникмаларни ривожлантириш, бизнесни бошқаришда етарли амалиёт жорий этишдан иборат. Айни кунларда ушбу дастур доирасида 100 дан ортиқ фарғоналик тингловчилар билан сифатли, мутлақо бепул ҳамда амалиётга қаратилган ўқув жараёнлари олиб бориляпти.
Янги иш ўринларини яратиш ҳудуддаги молиявий-иқтисодий ўсиш параметрларига ижобий таъсирини кўрсатади. Бизнес ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлар сонини кўпайтириш эса айнан ёшларни тадбиркорликка қизиқтира олиш билан бевосита боғлиқ. Ўқув семинари давомида давлат хизматлари маркази ходимлари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда давлат рўйхатидан ўтиш, илк фаолият учун яратилган молиявий-иқтисодий имкониятлар, ҳужжатларни расмийлаштириш, 2022 йилда босқичма босқич жорий этилаётган янги давлат хизматлари юзасидан тингловчиларга тушунчалар берилди.
Ўқув курслари икки ҳафта давомида олиб борилади. Унда «Солиқлар ва мажбурий тўловлар, имтиёзлар», «Кредитнинг молиявий манбалари», «Маркетинг ва маҳсулотларни самарали сотиш» каби ўнлаб мавзуларда дарслар ўтилади. Ўқув курсларини муваффақиятли якунлаб сертификатга эга бўлган тингловчилар тижорат банклари томонидан берилаётган имтиёзли кредит маблағларини олишлари ва ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши мумкин.
Ташкил этилган ўқув семинар якунида иштирокчилар ҳудуддаги текстиль корхоналарнинг бирида иш жараёнлари билан таништирилди. Ташриф давомида амалиёт билан боғлиқ савол-жавоблар бўлиб ўтди. Иштирокчиларга корхонанинг ташкил этилиши, ҳужжат ишларини юритиш, бозорни ўрганиш, маркетинг каби амалий ҳамда назарий билим-кўникмалари берилди.
ДХА Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.