Аёлларнинг иқтисодий фаоллигига кир ювиш машиналарининг таъсири борми?

    Кир ювиш машиналари билан таъминланганлик даражаси 1 фоизга ошадиган бўлса, бу иқтисодий фаол аёллар сонининг 1,9 фоиз ошишига олиб келади.

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистонда аёлларнинг кир ювиш машиналари билан таъминланиши уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигига қандай таъсир қилишини аниқлашга қаратилган тадқиқот ўтказди.

    Халқаро тадқиқотларга кўра, дунё аҳолининг 67 фоизи ҳафтасига камида икки маротаба, 31 фоизи эса ҳар куни кир ювади. Осиё-Тинч океани минтақасида истиқомат қилувчиларнинг деярли ярми (45%) кийимларини ҳар куни ювади. Африка, Яқин Шарқ мамлакатлари ва Лотин Америкасида истиқомат қилувчилар кирни кўпроқ қўлда ювади.

    Кирни машинада ювиш бўйича дунё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич Европа мамлакатларида ва Шимолий Америкада кузатилади.

    Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги ҳар 100 та уй хўжалигининг 95 тасида кир ювиш машинаси бор. Кир ювиш машиналари билан таъминланганлик кўрсаткичи Сирдарё вилоятида энг паст - 83 та, Тошкент шаҳрида эса энг юқори - 128 та.

    Европа мамлакатларида уй хўжаликларининг кир ювиш машиналари билан таъминланганлик даражаси Италияда 97 фоизни, Австрияда 94 фоизни, Германияда 93 фоизни, Буюк Британияда 92 фоизни, Францияда 90 фоизни, Норвегияда 88 фоизни, Швецияда 72 фоизни ташкил этади.

    МҲТИ таҳлилига кўра, агар уй хўжаликларининг кир ювиш машиналари билан таъминланганлик даражаси 1 фоизга ошадиган бўлса, бу иқтисодий фаол аёллар сонининг 1,9 фоиз ошишига олиб келади.

    Аёллар, айниқса қишлоқларда истиқомат қилувчи аёлларнинг кундалик ҳаётда автомат кир ювиш машиналаридан фойдаланиши бир ҳафтада ўртача 4 соат вақтни тежаш имконини беради. Бу вақтни эса фарзандларнинг таълим-тарбияси учун сарфлаши мумкин. Кир ювиш машиналаридан фойдаланиш сув ва энергия сарфининг камайишига ҳам олиб келади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates