Бу ҳақда Буюк Британиянинг Financial Times (FT) газетаси хабар берди ва БАА режаларини мамлакат аллақачон миллиардлаб доллар сармоя киритган технологиядан фойдаланишга бўлган радикал уриниш деб атади.
БАА Бош вазири Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум сунъий интеллектдан фойдаланиш қонунларни яратиш жараёнини тезроқ ва аниқроқ қилишига ишончи комил. Ҳукумат сунъий интеллектнинг жорий этилиши қонун ижодкорлиги тезлигини 70 фоизга оширишини кутмоқда. Бундан ташқари, ушбу технология ёрдамида БАА расмийлари қонунларнинг мамлакат аҳолиси ва иқтисодиётига таъсирини кузатиш ниятида. Ушбу улкан режаларни амалга ошириш учун федерал ва маҳаллий қонунлар, суд қарорлари ва давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган кенг кўламли маълумотлар базаси яратилади.
Копенгаген бизнес мактаби профессори Рони Медалья БААнинг бундай ташаббуслариини қўрқмай олиб борилаётган режалар, деб ҳисобламоқда ва расмийларнинг “Сунъий интеллектни ўзига хос қонун чиқарувчига айлантиришдан яширин мақсади” борлигини тахмин қилмоқда. Бироқ тадқиқотчилар БАА бир қатор қийинчиликлар ва тузоқларга дуч келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Сунъий интеллект қонунларни одамлар каби талқин қила олмаслиги, шунингдек, тизимнинг ишончлилиги ва барқарорлиги билан боғлиқ носозликлар ва муаммолар эҳтимоли бор.
Оксфорд университети тадқиқотчиси Винсент Штрауб БАА фуқароларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қонунчиликдаги ўзгаришларни башорат қилиш учун сунъий интеллектдан фойдаланишга инновацион ёндашувини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу сезиларли харажатларни тежашга олиб келиши мумкин, чунки ҳукумат одатда қонунчиликни кўриб чиқиш учун адвокатлик фирмаларга мурожаат қилади, деб хабар беради oxu.az.









