«Yalla Mishwar» тахаллуси билан танилган Ясин ва Ола жуфтлиги 25 давлатга саёҳат қилиб, мамлакатларнинг тарихий шаҳарлари, миллий ҳунармандчилиги ва гастрономиясига оид туркум контентлар тайёрлаб, ижтимоий тармоқларда ёритилган.
Ташрифдан кўзланган мақсад юртимизнинг туризм салоҳияти билан араб давлатлари фуқароларини яқиндан таништириш ва бу орқали Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда республикамизнинг туризм соҳасидаги имкониятларини хорижий ОАВда кенг тарғиб этишга қаратилган.
Блогерлар Тошкент ва Самарқанддаги диққатга сазовор жойлар, ҳамда Жиззах вилояти, Зомин туманида барпо этилган янги туристик объектлар ҳақида қизиқарли контентлар тайёрлашни режа қилган, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.