Бағдод туманининг дашт ҳудудида бутунлай янги шаҳарча қад ростлади

    Урбанизация 13 октябр 2021 1064

    Туманда 218 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Узоқ вақт қурилишга эътибор бўлмагани туфайли одамларнинг уй-жойга эҳтиёжи юқори эди.

    Шу боис марказдан олис дашт ҳудудидаги «Гулистон» МФЙ да 1 подъездли 61 та кўп қаватли уйларда 1 220 та хонадон турар жойлари барпо қилинди. Қувонарлиси, янги ва замонавий хонадонларни сотиб олишда қулайлик яратиш мақсадида фуқароларга субсидиялар тақдим этилган. Маҳаллада инсонлар учун керакли ҳамма ижтимоий объектлар қулай жойлашган. Фуқаролар йиғини биноси, ёшлар учун коворкинг маркази, савдо ва маиший хизмат мажмуаси ёнма-ён. 420 ўринли мактаб, 150 ўринли боғча, оилавий поликлиника, маданият уйи, спорт мажмуаси барпо этилган. Кўп қаватли уйлар олдида болалар майдончалари ташкил этилган.

    Эътиборли жиҳати шундаки, янги хонадонларда коммунал ва кадастр масалаларида давлат хизматларига эҳтиёж юқори бўлганлиги ҳамда туман марказидан 15 километр узоқда жойлашганлиги боис бу ерда ҳафтанинг шанба кунлари махсус автобусларда сайёр давлат хизматлари кўрсатиляпти. Хусусан, «Ўзимиз келдик» акцияси давомида биргина Гулистон МФЙ аҳолисидан 200 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг аксарият қисмини коммунал соҳадаги ҳисоблагичларни ўрнатиш, кадастр паспортини шакллантириш, кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, фарзандларини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, туғилганлик гувоҳномаларини расмийлаштириш, қонуний никоҳдан ўтиш каби масалалар ташкил этди.

    Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Фарғона вилоятида ўтказилган «Ўзимиз келдик» акциясида 19 туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказлари томонидан жами 758 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Мобил хизматлар давомида энг кўп СТИР аниқлаш ва нафақа ҳақидаги маълумотни олиш хизматлари кўрсатилди. Фуқароларга сайлов қонунчилиги, давлат хизматларини кўрсатиш, ФҲДЁ ишлари бўйича 1 226 та ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, деб хабар беради ДХА Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates