Балтиморда қулаб тушган кўприк: дарёда 20 га яқин одам қидирилмоқда

    Балтиморда (АҚШ) қутқарувчилар кўприк қулаши вақтида машиналари билан бирга Патапско дарёсига тушиб кетгани тахмин қилинаётган йигирма кишини қидирмоқда. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, қулаш вақтида кўприкда бир нечта автомобиль бўлган.

    Шаҳар ўт ўчириш бошқармаси ходими Кевин Картрайтнинг таъкидлашича, кўприк тунда қулаб тушгани ва кўриш имкониятининг камлиги қидирувни қийинлаштирмоқда, қолаверса ҳаво ҳам совуқ. Қутқарувчилар кўприкнинг қолган конструкциялари қулаб тушиши хавфини ҳам ҳисобга олмоқда.

    Ўт ўчирувчилар, ғаввослар ва АҚШ қирғоқ хавфсизлиги ходимлари одамларни қидирмоқда.

    26 мартга ўтар кечаси контейнер кемаси Фрэнсис Скотт Ки кўприги таянчига бориб урилганди. Кўприк бир неча сониядан кейин сувга қулаган.

    Мэриленд губернатори Уэс Мур ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

    2632 километр узунликдаги тўрт полосали Фрэнсис Скотт Ки кўприги 1977 йилда қурилган, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates