Бангладеш Бош вазири ривожланган мамлакатларни урушларга эмас, балки иқлимни муҳофаза қилишга пул сарфлашни таклиф қилди

    Бангладеш Бош вазири Шайх Хасина ривожланган мамлакатлар пулни урушларга эмас, балки иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши курашишга сарфлашни таклиф қилди.

    Бу ҳақда у атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича миллий режаларга бағишланган конференцияда айтиб ўтди, деб хабар беради tass.ru.

    “Агар урушлар ва қуролларга сарфланган пуллар иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашга сарфланса, дунёни сақлаб қолиш мумкин”, дея Шайх Хасина сўзларидан иқтибос келтиради BSS агентлиги.

    Бош вазирнинг сўзларига кўра, карбонат ангидрид чиқиндиларини ишлаб чиқарувчи асосий давлатлар глобал ҳароратнинг Цельсий бўйича 1,5 даражагача кўтарилишини олдини олиш учун уларни камайтириш бўйича самарали чоралар кўришлари керак.

    “Иккинчидан, ривожланган мамлакатларнинг йиллик 100 миллиард долларлик иқлим жамғармаси бўйича мажбуриятлари бажарилиши керак. Бу жамғарма мослашиш ва юмшатиш билан боғлиқ вазифаларда тенг тақсимланиши керак”, деди у ва ривожланган давлатлар ривожланаётган мамлакатларга самарали энергия ечимлари ва технология трансферини таъминлаши кераклигини қўшимча қилди.

    “Ниҳоят, энг йирик иқтисодиётлар янги авлодлар учун барқарор келажакни таъминлаш учун барча манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда глобал даражада ишлаши керак”, дея хулоса қилди Бангладеш Бош вазири.

    Шайх Хасина таъкидлаганидек, Даккада 2022-2050 йилларга мўлжалланган иқлим ўзгаришига мослашиш миллий режаси мавжуд бўлиб, унда 8 та секторда 113 та устувор дастур белгиланган. “Бой давлатлар ва халқаро ҳамжамиятни кейинги 27 йил ичида бу режаларни амалга ошириш учун тегишли маблағ ва қўшимча молиявий ресурслар ажратишга чақираман”, деди у.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates