Бангладеш: сув тошқини оқибатида ўндан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмди

    Бангладешда сув тошқини оқибатида ўндан ортиқ киши қурбон бўлди, юз минглаб одам эвакуация қилинди.

    Шимолий ҳудудларда бир миллиондан ортиқ одам ташқи дунёдан узилиб қолди. Силхет туманида 900 га яқин қишлоқ сув остида қолди. Қутқариш чораларини кўриш ва зарарни аниқлаш учун минтақага табиий офатга қарши кураш гуруҳлари юборилди. Жабрланган ҳудудлардаги мактаблар эвакуация қилинганлар учун бошпаналарга айлантирилди.

    Бангладешда йирик йўллардаги кучли сув тошқини туфайли транспорт ҳаракати тўхтаб қолди. Маҳаллий ҳокимият туристик объектлар бўйлаб саёҳат қилишни тақиқлади, деб хабар беради mir24.tv.