Давра суҳбатида экотизим хизматларини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш орқали биохилма-хилликни сақлаш ҳамда барқарор фойдаланишда Ўзбекистон тажрибаси тақдим этилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Ҳукумати томонидан биохилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланишни таъминлаш учун 2029 йилгача стратегик мақсадлар белгилаб олинганлиги таъкидланди.
Хусусан, биохилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланишда барқарор молиялаштириш механизмларини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлари қайд этиб ўтилди, деб хабар беради Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати.